Линклар

Қозоғистондаги автоҳалокатда 16 қирғизистонлик нобуд бўлди


Қозоғистоннинг Қарағанда вилоятида содир бўлган автоҳалокатда 15 нафар Қирғизистон фуқароси воқеа жойида ҳалок бўлди.

Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотига кўра, 8 май куни эрталаб юк машинаси билан кичик автобус тўқнашиб кетгани оқибатида автобус ҳайдовчиси ва 14 йўловчи ўша жойда ўлган.

Турли даражада жароҳат олган юк машинаси ҳайдовчиси ва автобуснинг икки йўловчиси Балхаш шаҳридаги касалхонага олиб борилган.

Йўловчилардан бири ўша касалхонада оламдан ўтган.

Хабарларга кўра, қарйи йўлга чиқиб кетган автобус рухсат этилганидан кўп йўловчи олиб кетаётган бўлган.

Қозоғистон прокуратураси воқеа юзасидан жиноят иши қўзғатди.

Қозоғистон расмийлари буни сўнгги йилларда мамлакатда рўй берган энг мудҳиш автоҳалокат деб атамоқда.
XS
SM
MD
LG