Линклар

Москвадаги тунги намойишдан сўнг икки мухолифат лидери қўлга олинди


Москва: “Китай город”даги тунги намойиш қатнашчилари, 2012 йил 8 май.

Москва: “Китай город”даги тунги намойиш қатнашчилари, 2012 йил 8 май.

Россия полицияси сешанбага ўтар кечаси Кремл яқинида норозилик акцияси ўтказган мухолифатнинг икки таниқли лидерини қўлга олди.

Алексей Навалний ва Сергей Удальцов 7 май куни учинчи марта Россия президенти этиб қасамёдга келтирилган Владимир Путинга қарши бўлган юзлаб намойишчи билан бирга тунни Кремлдан бир километрча нарида жойлашган “Китай город” мавзесида ўтказган.

Улар ўша жойга яқин бўлган полиция идорасига олиб борилганидан бир оз ўтиб қўйиб юборилган.

Мухолифат лидерларига айблов қўйилгани ёки қўйилмагани маълум эмас.

Хабарларга кўра, Москва марказидаги кичик майдонда Путинга қаршиларнинг норозилик намойиши давом этмоқда.
XS
SM
MD
LG