Линклар

logo-print

АҚШ президенти НАТО бош котиби билан учрашади


АҚШ президенти Б.Обама ва НАТО Бош котиби А.Ф. Расмуссен, Вашингтон, 2011 йил 7 ноябр.

АҚШ президенти Б.Обама ва НАТО Бош котиби А.Ф. Расмуссен, Вашингтон, 2011 йил 7 ноябр.

АҚШ Президенти Барак Обама шу ой охирида Чикагода ўтказиладиган НАТО саммити арафасида 9 май куни Оқ Уйда НАТО Бош котиби Андерс Фог Расмуссен билан учрашади.

Оқ Уй эълон қилган баёнотда Обама ва Расмуссен ўртасидаги учрашувда 20-21 май кунлари Чикагода ўтказиладиган саммитга тайёргарлик масалалари муҳокама этилиши билдирилган.

НАТО саммитида Афғонистон асосий масала бўлиши режаланган.

Саммитда НАТОга аъзо давлатлар расмийлари халқаро кучларни 2014 йил охиригача Афғонистондан олиб чиқиш режасини ишлаб чиқиши кутитилмоқда.

Ҳозир Афғонистонда асосан НАТО давлатларининг 130 мингдан зиёд ҳарбийси бор.

Улар 350 минг нафар Афғонистон хавфсизлик кучлари билан бирга Толибон жанггариларига қарши кураш олиб бормоқда.
XS
SM
MD
LG