Линклар

Клинтон Покистонни жанггариларга қарши чораларни кучайтиришга чақирди


АҚШ Давлат котиби Ҳ.Клинтон ва Ҳиндистон Бош вазири М.Сингҳ, Деҳли, 2012 йил 7 май.

АҚШ Давлат котиби Ҳ.Клинтон ва Ҳиндистон Бош вазири М.Сингҳ, Деҳли, 2012 йил 7 май.

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Покистонни жанггариларни тугатишга қарши кўпроқ чоралар кўришга чақирди.

Клинтон Исломобод расмийлари жанггарилар Покистон ичида ва хорижда ҳужумлар уюштиришда мамлакат ҳудудидан фойдаланишига йўл қйўилмаслигини таъминлаши кераклигини урғулади.

Ҳиндистонга икки кунлик ташрифи сўнгида, яъни, 8 май куни Ҳиндистон Ташқи ишлар вазири С.М.Кришна билан Деҳлида ўтказган матбуот анжуманида Клинтон Покистондаги “террорчилар” 30 мингдан ортиқ покистонликни ўлдирганини таъкидлади.

Бир кун олдин Ҳиллари Клинтон 2008 йилда 165 одам қурбон бўлган Мумбай шаҳрида амалга оширлган ҳужум учун масъул бўлган Лашкари-Тойиба гуруҳи асосчиси Ҳафиз Сайидга қарши Покистон чора кўриши кераклигини айтган эди.

Давлат котиби Ҳафиз Сайиднинг боши учун АҚШ томонидан 10 миллион доллар мукофот пули эълон қилингани Қўшма Штатлар Покистондаги жанггари гуруҳларга қарши кўраётган чораларидан бири эканини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG