Линклар

Ўзбекистон 7,7 миллион тонна мева-сабзавот етиштиришни режаламоқда


Ўзбекистон жорий йилда 1 миллион 365 минг тонна полиз маҳсуотлари, 2 миллион тонна картошка, 2 миллион 25 минг тонна мева ва 1 миллин 152 минг тонна узум етиштиришни режаламоқда.

Буни Ўзбекистон Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига асосланиб UzDaily.uz нашри хабар қилди.

Вазирлик маълумотига кўра, 1 апрелга қадар Ўзбекистонда 110,5 минг гектар ерга сабзавот, 3,6 минг гектарга полиз экинлари, 45,3 минг гектар ерга картошка экилган.

Ҳозир Ўзбекистон бўйлаб бахорги экинларни экиш ишлари давом этмоқда.

Ўзбекистонда мева-сабзавот етиштиришга кейинги йилларда одатдагидан каттароқ эътибор қаратилмоқда. Ҳукумат аҳолини озиқ-овқат билан таъминлаш давлат дастурини қабул қилган.

Бироқ, матахассислар фикрича, Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида пахта етиштириш асосий соҳа бўлиб қолмоқда.
XS
SM
MD
LG