Линклар

logo-print

Ўзбекистон раҳбари Владимир Путинга табрик йўллади


Ўзбекистон ва Россия президентлари.

Ўзбекистон ва Россия президентлари.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Владимир Путиннинг Россия Федерацияси Президенти вазифасини бажаришга киришгани муносабати билан 8 май куни унга табрик йўллади.

Буни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирилиги ўз расмий сайтида хабар қилди.

Путин 7 май куни Кремлда учинчи муддатга Россия президенти сифатида қасамёд қилган эди.

Владимир Путин яна президент лавозимини эгаллаганига қарши бўлган Россия мухолифати аъзолари ва тарафдорлари Москвада норозилик акциялари ўтказмоқда.
XS
SM
MD
LG