Линклар

Украина расмийлари: Тимошенко касалхонада даволанишни рад қилди


Украина собиқ Бош вазир Юлия Тимошенко.

Украина собиқ Бош вазир Юлия Тимошенко.

Қамоқхона расмийлари Украина собиқ бош вазири Юлия Тимошенко даволаниш учун Харков шаҳридаги қамоқдан маҳаллий касалхонага кўчиб ўтишни рад қилганини билдирди.

Бу ҳақда германиялик шифокор Лутз Ҳармс турли хасталиклардан шикоят қилган Тимошенкони даволаш учун Харковга келган пайтда эълон қилинди.

Украина ҳукумати Тимошенконинг хорижда даволанишига рухсат бермаганидан кейин у маҳаллий касалхонада немис шифокори кузатувида даволанишга рози бўлган.

Интерфакс ахборот агентлиги хабарига кўра, Тимошенко касалхонада даволанишдан бош тортмаган балки, қарор қабул қилишдан аввал ўз адвокатлари билан учрашиш истагини билдирган.

Қамоқхона нозирлари ёмон муносабатда бўлганига норозилик тариқасида 20 апрел куни очлик эълон қилган 51 яшар Юлия Тимошенко хизмат ваколатини суиистеъмол қилганлик айби билан етти йиллик қамоқ жазосини ўтамоқда.
XS
SM
MD
LG