Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:53

Тошкентда хос кинолар клуби ташкил қилинди


“IlkhomСinemaСlub” намойиш қилган Александр Сокуровнинг "Фауст" филми Венеция кинофестивалида "Олтин шер"га сазовор бўлган.
“IlkhomСinemaСlub” намойиш қилган Александр Сокуровнинг "Фауст" филми Венеция кинофестивалида "Олтин шер"га сазовор бўлган.

Тошкентдаги “Илҳом” театрида 7 май куни “IlkhomСinemaСlub”нинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Кино санъати нуқтаи назаридан муҳим бўлган филмларни ҳар душанба куни намойиш қилишни режалаган бу клуб 2009 йилда тугатилган “Кино музейи” асосида тузилди.

“Кино музейи”нинг собиқ раҳбари, “IlkhomСinemaСlub”нинг янги ташкилотчиси Олег Карпов Озодлик билан суҳбатда клубнинг ташкил қилиниши арт-ҳаус кино мухлислари эҳтиëжидан келиб чиққанлигини айтади.

- 7 май куни таниқли рус киночиси Александр Сокуровнинг баҳсларга сабаб бўлган “Фауст” филмини намойиш қилдик. Бу филмни клуб доирасида томоша қилиш маъқул деб биламан, дейди документалист режиссёр.

Олег Карповга кўра, “IlkhomСinemaСlub” тақдим қилган филмлар тор доира учун мўлжалланади. Филм намойишидан олдин мутаҳассислар маъруза қилишади. Филмдан кейин эса мунозара бўлади.

7 май куни Тошкентда намойиш қилинган “Фауст” филми Венеция кинофестивалининг бош соврини - “Олтин шер”га сазовор бўлган бўлса-да Россияда бу филм кенг томошабинлар тарафидан яхши қабул қилинмаган эди.

Мавҳум ва тушунилиши қийин бўлган бундай филмларнинг Тошкентда намойиш қилиниши қанчалик мақсадга мувофиқ, деб сўрадик Олег Карповдан.

- Филмнинг 7 май кунги намойишида зал тўла бўлди. Ҳатто тик турганлар бор эди. “Фауст”каби мураккаб филм учун бу яхши кўрсаткич. Бу эса ўз навбатида Тошкент зиëлилари орасида арт-хаус кино томоша қилиш эҳтиëжи бор деганидир.

Суҳбат мобайнида “IlkhomСinemaСlub” ташкилотчиси Олег Карпов май охиригача намойиш қилинадиган филмлар рўйхати билан ўртоқлашди.

Бу филмлар орасида Эрон киночиси Асқар Фарҳодийнинг “Нодирнинг Симиндан жудолиги” филми ҳам бор.

“Оскар” мукофотини олган бундай филмларни жамоатчиликка олдида намойиш қилиш учун сизда махсус рухсат борми, дея сўрадик яна “IlkhomСinemaСlub” ташкилотчиси Олег Карповдан.

- Мен муаллифлик ҳуқуқи ва у билан боғлиқ мажбуриятлар тизимини тўғри деб билмайман. Авторда ҳуқуқ эмас балки томошабин олдида мажбуриятлар бор холос. Бу борада мен ўзимни Европада қулоч ëзаëтган пиратлар партияси ғояларига мойил деб биламан, дейди Карпов.

Тақиқланган филмларнинг тор доирада намойиш қилиниши Тошкентда ўтган асрнинг иккинчи ярмида бошланган эди.

Тошкентдаги Кино уйида ғарб киночиларининг баҳсли деб топилган филмлари ëпиқ намойишлари ўтказилар эди.

Санъаткор ва мутахассислар тор доираси тарафидан танқидий кўз қарашда кўриш учун раво кўрилган бу филмларни томоша қилиб, кино оламидан хабардор бўлиб рассом бўлиб етишдик дейди, Озодлик билан суҳбатда таниқли рассом, профессор Ғафур Қодиров.

7 май куни Тошкентдаги “IlkhomСinemaСlub”да “Фауст” филмини томоша қилган ëш ўзбек рассоми Зафар Ҳакимов назарида бундай имконият Ўзбекистоннинг биқиқ муҳитида очилган дарчадир.

Арт-ҳаус кинолар тарғиботи билан шуғулланган “Кино-музейи” эса беш йил фаолият юритганидан кетин расмийлар тарафидан сиëсий иддаолар боис ëпиб қўйилган эди.

“Кино-музейи” бошлаган ишларни “IlkhomСinemaСlub” давом эттиради, дейди Олег Карпов.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:25 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG