Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 20:54

Адем Челик: Андижон қатлиоми унутилмасин


Андижон қирғинининг етти йиллиги арафасида Туркиядаги "Озод Ўзбекистон” деб аталувчи ташкилот, 2005 йил 13 май кунги воқеалар юзасидан мустақил суриштирув ўтказилишига эришган ҳолда айбдорларни халқаро маҳкамага тортиш ва жазолашни сўраб, БМТ ва бошқа халқаро ташкилотларга мурожаат этди.

Туркиядаги бир қатор инсон ҳуқуқлари ташкилотлари ташаббуси билан тузилган "Озод Ўзбекистон” вакили Адем Челик Озодлик мухбири билан суҳбатда мурожаат бошқа халқаро ташкилотлар ҳамда турк ҳукуматига ҳам йўлланганини айтади.

- Андижон қотили диктатор Каримовни халқаро маҳкамага тортиш ва уни жазолашни сўраб биз Бирлашган Миллатлар ташкилотига мактуб билан чиқмоқчимиз. Айни мурожатимизни бошқа халқаро тузилмалар, Халқаро жиноят суди, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти ҳамда Туркия ҳукуматига ҳам йўлламоқчимиз,- дейди Челик.

Халқаро жамоатчилик етти йилдан бери Ўзбекистон ҳукуматидан Андижон хунрезлиги бўйича текширув ўтказилишини талаб қилиб келади. Тошкент ҳукумати эса буни рад этиб келади.

23 апрел куни Туркиянинг Истанбул шаҳрида ўтказилган “Озод Ўзбекистон” халқаро конференцияси хосиласи бўлган ташкилоти вакили халқаро ҳамжамиятга мурожаат билан чиқишдан асосий мақсад етти йил аввалги қатлиом унут бўлиб кетилишига йўл қўймаслик ва дунё жамоатчилиги эътиборини бунга қартиш эканини айтади.

- 23 йил бир диктатор иқтидорда экан бунга сассиз қараб турган тум халқаро жамоатчилик, Европа Иттифоқи, АҚШ ёки БМТ ҳам масъул,- дейди Адем Челик.

Айни пайтда Германия парламентининг Яшиллар партиясидан сайланган депутати Виола Крамон чоршанба куни Берлинда Андижон воқеалари етти йиллиги муносабати билан анжуман ўтказишини маълум қилди.

Унинг ташаббуси билан Берлиндаги Вавилон кинотеатрида Би-Би-Си журналисти Моника Уитлокнинг Андижон воқеаларига бағишланган фильми намойиши, кейин эса халқаро ва ўзбекистонлик экспертлар иштирокида мунозара бўлади.

Мунозарада Андижон воқеаларининг бевосита гувоҳи, ҳукумат қўшинлари минглаб намойишчиларга қарата ўт очган пайтда Бобур майдонида бўлган Uznews.net бош муҳаррири Галима Бухарбоева, Андижон воқеаларидан сўнг қамалиб чиққан ҳуқуқ фаоли, Инсон ҳуқуқлари ўзбек-немис форуми раҳбари Умида Ниёзова ҳамда Германиядаги Конституцион ва фуқаролик ҳуқуқлари бўйича Европа маркази бош директори Волфганг Калек қатнашади.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:40 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG