Линклар

Дмитрий Медведев Россия Бош вазири бўлди


Россия Президенти В.Путин ва Бош вазир Д.Медведев.

Россия Президенти В.Путин ва Бош вазир Д.Медведев.

Россия парламентининг қуйи палатаси, Давлат Думаси 8 май куни кўпчилик овоз билан собиқ президент Дмитрий Медведевни Бош вазир этиб тайинлаш ҳақидаги ҳужжатни маъқуллади.

7 май куни Владимир Путин учинчи муддатга Россия президенти сифатида қасамёд қилди.

Кремл тарафдори бўлган Единая Россия партияси Думада кўпчиликни ташқил қилади.

Сешанба кунги овоз беришда депутатларнинг 299 нафари Медведев номзодини қўллаб, 144 депутат унга қарши овоз берди.

Бу билан Владимир Путиннинг Дмитрий Медведев билан лавозим алмашиш жараёни расман тугади.

Айни пайтда, Путиннинг қайта президент лавозимини эгаллаганига қарши бўлган юзлаб мухолифат аъзолари ва тарафдорлари Москвада норозилик акцияларини давом эттирмоқда.
XS
SM
MD
LG