Линклар

Марказий ва Шарқий Европа давлат раҳбарлари саммити қолдирилди


Полшада чиқадиган "Wyborcza" газетаси.

Полшада чиқадиган "Wyborcza" газетаси.

Украина 11-12 май кунлари Ялта шаҳрида ўтказилиши режаланган Марказий ва Шарқий Европа давлат раҳбарлари саммити қолдирилганини эълон қилди.

Бунга Киев расмийларининг собиқ Бош вазир Юлия Тимошенкога нисбатан муносабатига норозилик тариқасида Германия, Австрия, Италия, Хорватия, Эстония, Словения, Болгария ва Чех Республикаси президентлари саммитда иштирок этмаслигини билдиргани сабаб бўлди.

Хизмат салоҳиятларини суиистеъмол қилганликда айбдор деб топилган Юлия Тимошенко Харковдаги қамоқхонада етти йиллик жазо муддатини ўтамоқда.

Тимошенко қамоқхона нозирлари ёмон муносабатда бўлганига норозилик тариқасида 20 апрел куни очлик эълон қилган.
XS
SM
MD
LG