Линклар

logo-print
БМТ махсус вакили Кофи Аннан Хавфсизлик Кенгашида дунё давлатлари етакчилари Суриядаги зўравонлик фуқаролар урушига айланиб кетиши мумкинлигидан “чуқур ташвишда” эканини билдирди.

- Суриядаги вазият фуқаролар урушига айланиб кетишидан барчамиз чуқур ташвишдамиз. Бундай уруш оқибатлари эса ўта қўрқинчлидир, - деди Аннан журналистлар билан бўлган учрашувда.

Сешанба куни қилган чиқишида БМТ ва Араб давлатлари лигаси махсус вакили Аннан жорий ой охиригача халқаро ҳамжамият тарафидан режалаштирилган 300 қуролсиз кузатувчи Сурияга юборилиши кераклигини яна бир бор таъкидлаб ўтди.

Кофи Аннан яқин кунларда такроран Дамашққа сафар қилиши мумкин. Тинчлик ўрнатиш бўйича махсус вакилнинг Сурияга сафари санаси ҳозирча аниқ эмас.
XS
SM
MD
LG