Линклар

logo-print
Яманда АҚШга учаётган самолётни портлатишга қаратилган террор ҳужумининг олдини олишда Марказий Разведка Бошқармасига саудиялик агент ёрдам берган.

Бу ҳақда Ню Йорк Таймс хабар қилди.

АҚШ расмийларига асосланган ҳолда ёйинланган хабарда Ал-Қоида гуруҳига киритилган саудиялик махсус разведка агенти режалаштирилган террор ҳужумида худкуш ролини ўйнашга кўнгиллилик қилгани айтилади.

Бироқ у бомбани ва Ямандаги Ал-Қоида гуруҳи ҳақидаги керакли маълумотни Саудия Арабистони ва АҚШ разведка хизматларига топширган.

АҚШ расмийларининг айтишича, разведка агенти ёрдамида олинган маълумотга асосланиб Марказий Разведка Бошқармаси Ямандаги Ал-Қоида гуруҳи аъзоларига қарата пилотсиз учқич ёрдамида аниқ ҳужумлар уюштирган.

6 май куни амалга оширилган ушбу ҳужумларда Ал-Қоиданинг ташқи амалиётларига раҳбарлик қилган Фаҳд Муҳаммад Аҳмад Ал-Қуссо ўлдирилгани хабар қилинмоқда.
XS
SM
MD
LG