Линклар

Тожикистон ҳукумати журналист ва фаол Далер Шарифовнинг калтакланганлиги бўйича жиноий иш қўзғади.

Мамлакатдаги “Сафина” давлат телеканалида ток-шоу олиб борувчиси Шарифов душанба куни номаълум икки шахс тарафидан қаттиқ калтакланган эди.

Ўтган ҳафта Озодлик радиосининг тожик хизматига берган интервюсида Тожикистонда таниқли бўлган бу журналист ўз яқинлари билан биргаликда “Қадам ба қадам” номли янги ҳаракатга асос солганлигини айтган эди.

Ҳозирча расмий рўйхатдан ўтмаган ушбу ҳаракат мамлакат сиёсатидаги қавм-қариндошчилик ва маҳаллийчиликга қарши кураш олиб боришни ўзига асосий мақсад ўлароқ белгилаб олган.
XS
SM
MD
LG