Линклар

logo-print
Европа Иттифоқи етакчиларининг бойкотига қарамасдан, Украинада ўтиши режалаштирилган футбол бўйича Европа чемпионати ҳеч қандай ўзгаришларсиз ўтказилади.

Бу ҳақда Евро-2012 тадбирининг Украинадаги раҳбари Маркиян Лубкивский журналистларга маълум қилди.

- Европа чемпионати ҳар қандай об-ҳаво шароитида ҳам ўтади. Бу каби йирик спорт тадбирларини бойкот қилиш эса сиёсий ёки юридик саволларни ечишдаги қулай усул эмасдир, - деди Лубкивский.

Унга кўра, айни дамда чемпионатда қатнашадиган ҳеч бир миллий терма жамоа тадбирни бойкот қилгани йўқ.

Аввалроқ Европа Иттифоқининг қатор расмийлари Украина собиқ Бош вазири Юлия Тимошенконинг етти йилга қамоқ жазосига ҳукм қилингани қонуний эканига шубҳа билдириб, Украинадаги футбол ўйинларида иштирок этмаслигини маълум қилган.

Жорий йилнинг 8 июнида бошланадиган Евро-2012 чемпионатига бу гал Украина ва Полша давлатлари мезбонлик қилишади.
XS
SM
MD
LG