Линклар

logo-print
Беларус президенти Александр Лукашенкo мамлакат халқи ва парламентига қилган бу йилги мурожаатида таниқли рус ёзувчиси Фёдор Достоевский асаридан парча келтирди.

Мурожаатида “давлат халққа имкон борича кўп озодлик бериши керак” деган Лукашенкo Достоевский асаридан “Oзодлик инсон учун чидаб бўлмас даражадаги оғир юкдир” иқтибосини келтирди.

Президент буюк рус ёзувчисининг бу гапларига қўшилишини айтди ва Беларусдаги озодлик учун курашаётганларнинг ўзлари ҳам ҳали бундай "оғир юк"ка тайёр эмаслиги таъкидлади.

Ғарб давлатларининг кескин танқиди марказидаги Александр Лукашенкo Беларусда президентлик курсисини 1994 йилдан бери эгаллаб келади.

Унинг мухолифатга қарши амалга оширган кескин ҳаракатлари ва 2010 йилда сиёсий рақибларини ҳибсга олгани туфайли АҚШ ва Европа давлатлари Беларусга нисбатан қатор санкцияларни жорий этган.
XS
SM
MD
LG