Линклар

Твиттер микроблоглар хизмати ўз веб-сайтининг мобил телефонлар учун мўлжалланган янги интерфейсини эълон қилди.

Хизмат вакилларига кўра, янги мобил сайтнинг эскисига қараганда бир нечта қулайликлари бор.

Биринчидан, унга оддий қўл телефони, яъни смартфон бўлмаган мобил телефони фойдаланувчилари ҳам бемалол кира олишади.

Иккинчидан, интернет тезлиги пастлиги ва мобил браузернинг эскилигига қарамасдан, янги сайт тез юкланади.

Твиттер айни дамда дунёдаги энг машҳур микроблог хизмати бўлиб, ундан фаол фойдаланувчилар сони 200 миллионга яқин эканлиги айтилади.
XS
SM
MD
LG