Линклар

logo-print
Бугун тонгда Москва полицияси мухолифатнинг пойтахт марказидаги Баррикадная метро бекати яқинида уюштирган “халқ сайли”ни тарқатиб юборди ва қатор мухолифат фаолларини яна қўлга олди.

Кейинги уч кун ичида тўртинчи марта ҳибсга олинган мухолифат етакчиларидан бири Алексей Навальнийга полиция ходимларига бўйсунмаслик айби қўйилмоқда. “Xалқ сайли”нинг бошқа ташкилотчилари, хусусан “Сўл фронт” етакчиси Сергей Удальцовга ҳам айни айб қўйилмоқда. Мухолифатчилар устидан маҳкама жараëнининг 10 май ўтказилиши кутилмоқда. Удальцов адвокатининг Озодликка билдиришича¸ мухолифатга нисбатан тазйиқларга норозилик тариқасида у ҳибсхонада қуруқ очлик эълон қилган.

Ҳозирда Навальнийнинг ўз Twitter микроблогида ëзишича¸ у ва мухолифатнинг яна 23 фаоли Строгино полиция участкасида сақланмоқда.

“Халқ сайли” қатнашчиларидан бири¸ Давлат думаси депутати Дмитрий Гудков Москва полициясининг конституцияга қарши ҳатти-ҳаракатлари юзасидан махсус баëнот эълон қилди. Гудков ҳозирда бу хусусда Россия Бош прокуратурасига шикоят аризаси топширишга ҳозирланмоқда.

Мухолифат “халқ сайли”ни бугун Москва марказидаги Пушкин майдонида давом эттириш режасида.
XS
SM
MD
LG