Линклар

Юлия Тимошенко очлик акциясини тўхтатди


Тимошенко Харкивдаги Марказий темирйўлчилар касалхонасига ëтқизилди.

Тимошенко Харкивдаги Марказий темирйўлчилар касалхонасига ëтқизилди.



Украина собиқ Бош вазири Юлия Тимошенко уч ҳафталик очликни тўхтатди. Бу ҳақда уни даволаëтган германиялик врач Луц Ҳармс маълум қилди.

Бу баëнот Украина Жазони ўташ муассасаси раҳбарияти Тимошенкони қамоқдан касалхонага кўчиришга мажбур бўлганидан бир неча соат ўтиб эълон қилинди.

-Тимошенко бугун Харкивдаги қамоқхона яқинидаги касалхонага келтирилди ва халқаро тиббий комиссия билан эришилган келишувга мувофиқ¸ унга немис врачи Луц Ҳармс иштирокидаги докторлар гуруҳи ҳамроҳлик қилмоқда. Юлия Тимошенкони даволаш учун Луц Ҳармс маҳаллий касалхонадаги ҳамкасби билан масъул бўлади¸ деди Тимошенкони касалхонага кўчириш қарорини изоҳлаган Украина Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Раиса Моисенко.

Хизмат ваколатларини суистеъмол қилишда айбланиб¸ 7 йиллик қамоққа ҳукм этилган Тимошенко қамоқхона врачлари хизматидан бош тортиб келмоқда.

Тимошенкога қамоқхонада кўрсатилаëтган ëмон муносабатга нисбатан халқаро майдонда норозилик давом этмоқда.

Бу норозилик ифодаси тариқасида аксар Европа ҳукуматлари Украинада ўтказилиши белгиланган Марказий ва Шарқий Европа раҳбарлари саммитини бойкот қилдилар.
Бойкот натижасида Киев кеча саммитни бекор қилишга мажбур бўлди.
XS
SM
MD
LG