Линклар

Жорий йилги молиявий аҳволига оид ҳисобот эълон қилган Япониянинг Toyota ширкати ўз даромади бу йил давомида 10 миллиард долларга етишини билдирди.
Бу эса¸ ўтган йилга нисбатан икки бараварга кўпдир.

Бугунги ҳисоботга кўра¸ ширкатнинг январ-март ойларидаги даромад ўтган йилнинг биринчи кварталига нисбатан тўрт баробарга кўпайган ва 1¸5 миллиардни ташкил этган.

Ширкатнинг таъкидлашича¸ даромаднинг ошишига кичик ва арзон машиналар¸ шунингдек ëнилғини кам истеъмол қилувчи гибрид автомобиллар савдосининг кучайгани сабаб бўлган.

Toyota ширкатининг Япония шимол-шарқидаги асосий ишлаб чиқариш ва таъминот базаси 2011 йилнинг март ойида юз берган кучли зилзила ва цунамидан кучли зарар кўрган ва ширкат ўтган йилни катта молиявий йўқотиш билан тугаллаган эди.

Toyotaнинг бугунги молиявий ҳисоботи ширкатнинг 2012 йилги истиқболларига оид кутилган тахминлардан анча баланддир.
XS
SM
MD
LG