Линклар

Тожик мусулмонлари Маккага пиëда йўлга чиқди


Ҳажга пиëда йўлга чиққан хатлонлик мусулмонлар.

Ҳажга пиëда йўлга чиққан хатлонлик мусулмонлар.

Тожикистоннинг Ҳамадоний районида яшовчи саккиз мусулмон Ҳаж зиëратини адо этиш ниятида Саудия Арабистонига пойи пиëда йўлга тушишди.

Ривожланган технология ва коммуникация даври қулайликларига қарамай¸ Ҳажга ибтидодаги каби пиëда боришга азм этган хатлонлик мусулмонларнинг ëши 21 ва 65 оралиғида.

Улар 8 май куни файласуф ва шоир Мирсаид Али Ҳамадонийнинг Кўлобдаги мақбарасини зиëрат қилгач¸ қайдасан Маккаю Мадина дея қуйи Панж дарëси бўйлаб йўлга тушишди.

Мазкур гуруҳга бундан олти йил аввал Россиядан Маккага пиëда зиëрат қилиб¸ Ҳожи пиëда деган ном олган тажрибали спортчи Абдулазиз Ражабов етакчилик қилмоқда.

Озодлик билан суҳбатда Ражабов¸ пиëда Ҳаж зиëратидан жуда катта маънавий озиқ олгани боис¸ ўз миллатдошларига ҳам бу тажрибани илинганини айтади.

Спортчи йигит саккиз кишилик мусулмонлар гуруҳини октябр ойи охирларида бошланадиган Қурбон ҳайитига қадар Маккага етказиб бориш режасида.

- Мен Ҳажга биринчи пиëда зиëратимни 2005 йилда бошлаб¸ 2006 йилда якунига еткизган эдим. Йўлнинг ўзига 7 ой сарфладим¸ 2-3 ой дўстларимникида меҳмон бўлдим. Умумиятла¸ пиëда Ҳаж қилишга икки йилча вақт кетди. Биринчи Ҳаждан қайтиб¸ яна бошқатдан пиëда зиëратни бошлаш учун 3-4 йил тайëрландик. Биз Қурбон ҳайитига қадар Маккага етиб боришимиз¸ Ҳаж амалларини адо этгач¸ ватанга яна пиëда қайтишимиз керак¸ дейди йўлга отланганлар гуруҳи етакчиси Абдулазиз Ражабов.

Пиëда зиëратга чиққанлардан бири Амриддин Исмоилов¸ йўлга чиқишдан аввал ўзи икки йил давомида ҳозирлик кўрганини айтади. "Бу зиëрат¸ менга ҳам руҳ ҳам баданни тозалаш учун ўта муҳимдир"¸ дейди Озодлик билан суҳбатда Амриддин Исмоилов:

- Мен ўзимни синаб кўрмоқчиман. Ҳозир 60 ëшга кирдим ва ўзим ва қувватимни синаб кўрмоқчиман. Шундай бир сафарни амалга оширишга қодирманми¸ йўқ¸ шуни билмоқчиман¸ дейди саккиз зиëратчидан бири.

Гуруҳнинг яна бир аъзоси 65 яшар Абдураҳим Мадиев умр бўйи Ҳаж орзусида яшагани¸ аммо бу орзусини амалга кўчириш учун молиявий қурби етмай келганини айтади.

"Ҳажни текинга адо этиш имкони туғилиши билан¸ мен бу имкондан фойдаланишга қарор қилдим"¸ дейди бу диндор:

- Доим муқаддас зиëрат орзусида яшадим. Бунақа имкон туғилиш билан¸ 2-3 йил ичида спорт билан шуғулландим. Оллоҳнинг бу зиëратни амалга оширишим учун куч бериши ва эсон-омон уйга қайтишга умид қилиб йўлга чиқдим¸ дейди Абдураҳим Мадиев.

Ҳамадонийлик саккиз диндорнинг пиëда Ҳаж зиëратини амалга ошириши билан боғлиқ виза ва бошқа ҳужжатларни ҳозирлаш жараëнида¸ айтилишича¸ Кўлоб маъмурияти қошидаги Сайëҳлик бошқармаси ëрдам берган.

Зиëратчилар Маккага етиб бориш учун нотинч Афғонистон¸ Покистон¸ Эрон ва Ироқ ҳудудини кесиб ўтишлари керак бўлади.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG