Линклар

Индонезия расмийларига кўра¸ бугун Россияда ишлаб чиқарилган Sukhoi Superjet 100 русумидаги учқич намойиш парвози чоғида радар экранларидан ғойиб бўлди.

Расмийлар бортида 46 одам бўлган бу учқичнинг ҳалокатга учраган-учрамагани ҳақида ҳозирча аниқ маълумот йўқ бўлса-да¸ йўқолган учқични қидириш-қутқариш ишлари бошланганини айтмоқда.

100 ўринлик Россия учқичи 9 май куни Индонезияга келишдан аввал Қозоғистон¸ Покистон¸ Въетнам¸ Лаос ва Бирма ҳукумати ва ҳарбий раҳбарлари олдида намойиш парвозларини амалга оширган эди.

2008 йилда илк бора тақдим этилиб¸ 2011 йилда сотувга қўйилган Sukhoi Superjet 100 русумидаги учқичларни биринчи бўлиб Арманистоннинг Armavia ширкати сотиб олган эди.

Бугунга келиб¸ Арманистон ширкати ва Аэрофлот ихтиëрида жами 8 дона айни русумдаги учқич бор ва улар ҳозирга қадар 3300 марта тижорий парвоз амалга оширган.
XS
SM
MD
LG