Линклар

Қирғизистон Чегара қўшинлари раҳбари Зокир Тиленовнинг билдиришича¸ АҚШ Қирғизистон чегарачиларига аталган олтита махсус иншоотни қуриб битказишга ëрдам бермоқда.

Мазкур иншоотлар орасида чегара қўшинлари учун бараклар¸ Қирғизистон жанубида чегара-қўриқлаш хизматининг минтақавий маркази ва янги ўтказиш пунктлари ҳам бор.

Бишкекдаги АҚШ элчихонаси расмийси бу хабарни тасдиқлади¸ айни пайтда АҚШ нинг қурилаëтган бу иншоотлардан бирортасида ўз ҳарбий базасини қуриш режаси йўқлигини таъкидлади.

Ҳозирча Қирғизистон чегарачилари учун қурилаëтган бу иншоотлар учун ажратилган маблағ миқдори эълон қилинмади.
XS
SM
MD
LG