Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 07:28

Павел Ходорковский: Отам хатога йўл қўйган, аммо...


Михаил Ходорковскийнинг ўғли Павел.
Михаил Ходорковскийнинг ўғли Павел.

Россиядаги энг йирик олигарх, собиқ ЮКОС ширкати раҳбари, сўнгги 8 ярим йилдан буён қамоқда ўтирган сиёсий маҳбус Михаил Ходорковскийнинг 27 ёшли ўғли "Собчак живьём" кўрсатувига қарийб 50 дақиқалик интервю берди.

Павел Ходорковский айни дамда Ню Йоркда яшамоқда. У ўз отасини охирги бор 18 ёшида кўрган.

Павел Ходорковский ўз отасига нисбатан босимлар президентликка қайта сайланган Владимир Путиннинг шахсий ташаббуси, деб билишини очиқ айтди.

- Мен жуда яхши тушунаман, Россияда сўнгги 12 йил ичида шаклланган бугунги сиёсий вазиятда, Путин ҳали ҳокимиятда қолар экан отамнинг озод этилиши эҳтимолдан йироқ. Менинг умидим ҳозир мамлакатдаги мухолифатнинг ҳаракатларида. Чунки, бу кетишда ҳукумат мухолифатга ён босишга мажбур бўлади. Балки, шундай ён босишлардан бири отамнинг озод этилиши бўлар. Мен отам 2-3 йил ичида озод этилса, у Россиядаги мухолиф ҳаракати учун маънавий етакчи бўла олишини эҳтимолдан соқит қилмайман,- дея умид қилмоқда Павел Ходорковский.

Айни пайтда Павел отаси томонидан катта хатоларга йўл қўйилган, деб ҳисоблашини билдирар экан, бунга ўша даврдаги сиёсий тизим сабаб бўлгани ва ҳозир отасининг панжара ортидан сақланишини адолатсиз, деб билишини таъкидлади.

- Шубҳасиз, отам мавжуд система ичида хатоларга йўл қўйган. Унинг ўзи ҳам буни тан олади ва айтиб келган. Лекин улар ўша даврдаги номукаммал қонунчиликдан келиб чиқиб қилган ҳаракатларга бугунги кун нуқтаи назаридан баҳо берилсагина, бу ҳаракатлар эскирган ва нотўғри бўлиб кўринади. Ўша вақтда вазият мутлақо бошқача қабул қилинган. Яъни, ҳамма ҳаракатлар ўша даврда мавжуд қонунчилик доирасида қилинган,- дея отасини ҳимоя қилди Павел Ходорковский.

Айни пайтда Павел отаси каби олигархлар ўша даврда уларга қўл келиб қолган вазиятдан фойдаланиб, шундай катта давлатни қўлга киритганини ҳам тан олмоқда.

Унинг фикрича, бугунги ва бундан 20 йил кейинги Россияда ЮКОСдек йирик ширкатнги яратиш имкони ҳеч қачон пайдо бўлмайди.

Отаси ота юртида панжарада ўтирган бир кезда 27 яшар Павел Ходорковскийнинг Ню Йоркда тўкин-сочин, оиласи бағрида хотиржам ҳаёт сураётгани ҳам кўрсатув муаллифи Ксения Собчакнинг эътиборидан четда қолмади.

Айниқса, Павел Россияда ҳибслар ва полициянинг мунтазам босими остида отасига озодлик сўраётган мухолифатчиларнинг ҳаракатига умид қилиб сўзлаганида, Собчак: "Сиз нега уларнинг сафида эмассиз, нега отангизни Россияда ҳимоя қилмаяпсиз?" дея савол қўйди.

- Мен бу масалага соғлом ақл билан ёндошаман. Яъни, бу масалада кўпгина салбий ва ижобий жиҳатлар бор. Ижобий томони шундаки, Россияда бўлганимда мен реал вазиятдан келиб чиқиб, фуқаролик жамияти тикланишида кўпроқ қатнашган ва бу отамнинг озод этилиши йўлида нисбатан амалий натижаларни берган бўлиши мумкин эди.

Лекин, салбий томонлари шундаки, мен оиламни хавф остига қўймоқчи эмасман. Бундан ташқари, истамаган ҳолда отамга босим ўтказишларида қўлланиладиган воситага ҳам айланиб қолмоқчи эмасман. Мутлақо эҳтимолдан ҳоли эмаски, Россияда бўлсам, улар мени восита қилиб, отамни синдиришга, унга қўйилган айбловларга иқрорлик кўрсатмасини олишга уринишлари мумкин,- дея Ню Йоркдан Россияга бориш имкони бўла туриб, бормай юрганини изоҳлайди олигархнинг ўғли Павел Ходорковский.

Қарийб 50 дақиқалик интервю давомида Павел отаси билан 8 ярим олдин кечган сўнгги учрашуви, отасининг Россия етакчилигига даъвогар бўлмагани, ўз бизнеси ҳақида сўзлаганлари ва ЮКОС империясига унинг ҳам кириш истагига қарши чиққани ҳақида сўзлади.

Қуйида бу интервюни тўлиқ томоша қилишингиз мумкин.


XS
SM
MD
LG