Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:29

“Шунча одам яшаяптику”


"Эркин микрофон"га Самарқанднинг Иштихонидан қўнғироқ қилган қария ўз қишлоғидаги шароитдан шикоят қилиб, маҳаллий ҳокимиятга борганда ана шундай жавоб олганини айтади.

Пахта монополияси халқни танг аҳволга солиб қўйди

дейди Самарқанд вилоятининг Иштихон туманидан қўнғироқ қилган 73 ёшли отахон Жўра бобо Раҳмонов.

- Мен Самарқанд виолояти, Иштиохон туманидан Жўра бобо бўламан.

Озодлик: Ëшингиз нечада бобо?

- 73да. Ҳаммага пахта монополияси, томорқага мол боқиш жуда қийин бўлаяптида.

Озодлик: Яйловлар қолмадими?

- Яйлов қолмади. Қўшимча томорқа ерларини олиб қўйишди. Президент фармони билан қўшимча ер участкаси берган эди.

Озодлик: У ерларни нима учун олиб қўйди? Пахта экаяптими?

- Ҳа, пахта экаяптида. Фермерларда ҳам ҳеч қандай ҳуқуқ йўқ. Бир сотих ҳам картошка, пиëз экишга бермаган. Тушунаяпсизми? Неваралар бор, сут беролмай қолдик. Ҳамма молларни сотаяпмиз. Яйлов йўқ. Кўчада етаклаб юрса, милиция, фермер бериб юборади.

Озодлик: Қишлоқда аҳоли молини қандай боқаяпти?

- Қийналиб ажриқ кавлаб боқишаяптида.

Озодлик: Илгари бемалолмиди мол боқиш?

- Илгари бемалол эди. Фермерларга деҳқончиликка пахтадан ташқари ер берилдида.

Озодлик: Хўжалигингизнинг номи нима?

- Мурод Жўраев номидаги жамоа хўжалиги эдида. Светлана Ортиқова қизимиздан ҳам сўрамоқчи эди. Ўзбекистон бўйича қонунлар бўйича хўжайин эканку. Қандай яшайди қишлоқ халқи? Шуни тушунтириб берса. Президент фармонлари, қишлоқ хўжалик қонунлари ҳеч ишлатилмайди. 10та фарзандим бор эди. 40дан зиëд невара, чеварам бор. Ҳаммаси Россияга кетган. Буларни иш билан таъминлашнинг иложи йўқ. Ҳокимга борган эдим. “Шунча одам яшаяптику” дейди. Ем-хашак жуда қиммат, дейди иштихонлик Жўра бобо Раҳмонов.

Боболаримиз бахтимизга соғ бўлишсин

дейди Тожикистоннинг Ашт туманидан қўнғироқ қилган ўқитувчи Алишер Султонназаров уруш қатнашчиларини Ғалаба байрами билан табриклар экан.

- 9 май байрами билан барча уруш иштирокчиларини табрикламоқчи эдим. Барча уруш иштирокчиларини, бизга мана шу даражада яшашимизга замин яратган, пойдевор қўйиб берган уруш қатнашчиларидан ўтганларнинг руҳи шод бўлиб, ҳозирда ҳаëтларининг умри узоқ бўлсин. Битта ëзган шеърим бор эди. Шуни ўқиб бермоқчиман.

Ҳар нарсанинг чек-чегараси бор,
Меъëрин билгин.
Дунëга келибсан, яйрагин, ўйнагин, кулгин,
Дунëнинг маъноси ўзингсан билгин.

Фикрингни чархлагин, кўнглингни поклагин.
Ҳаëт синовида тўғри йўл тутиб,
Меҳнат қил, роҳат кўр,
Одам деган номни доим оқлагин.

От ҳаққи иймонинг бутун сақлагин,
Икки дунë ичра ўзинг оқлагин,
Дўзах оловидан ўзинг сақлагин.

Булар худди дўзах оловидан жонларини омон олиб чиққан шу халқим деб, юртим деб. Ëшларга ҳам тилагим шуки, боболаримиз изидан борсак. Мен ўзим Чернобил фожиаси оқибатларини тугатиш қатнашчиси Султонназаров Алишер Каримжонович бўламан. Ҳаëтимиз доим тинч бўлсин. Секин-секин бўлаëтган муаммолар ечилиб кетади. Ҳаммага сабр-тоқат, қилаëтган ишларида омад тилайман, дейди тожикистонлик Алишер.

Ғазғон Қўрғони тиббиёт ходимлари автоҳалокатга учради

деб хабар берди навоийлик тингловчимиз Насриддин.

- 6 май куни тиббиëт бирлашмаси Ғазғон Қўрғони ходимлари Ал-Бухорийга зиëратга бораëтганларида, Нурота туманидан Қўшработ туманига ўтиладида, сел олиб кетган йўл бор, 28 киши бўлган, ҳаммаси тиббиëт ходимлари, жарликка ағдарилган. Шофëр на смерт ўлди. Ëнидагилар оғир тан жароҳати олганлар. Қовурғалари синган, айримларининг буйракларини, жигарларини кесиб ташлаган. Иккитаси на смерт ўлди. Фордга икки баробар кўп одам олганда. Селлар келган йўлларни ювиб кетган. Жарлик бўлиб кетганда, дейди навоийлик Насриддин.

*****************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг ëки Skypeда биз билан мулоқотга чиқинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 777 148 199 рақамига йўлланг.

Skypeда Озодликни оzodskype деб қидиринг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!
XS
SM
MD
LG