Линклар

АҚШ президенти Барак Обама бир жинсли никоҳларни қўллашини маълум қилди.

Чоршанба куни ABC News телеканалига берган интервюсида Обама бир жинсли жуфтликлар ўртасидаги никоҳга рухсат берилиши кераклигини айтди..

Бироқ АҚШ президенти бу шахсий фикри эканлигини ва ҳар бир штат ҳукумати бу масалада ўз ечимини чиқариш ҳуқуқини ҳурмат қилишини таъкидлади.

Кузатувчилар буни тарихий он дея баҳолашмоқда. Сабаби¸ Обамадан олдин ҳеч қайси АҚШ президенти бир жинсли никоҳларни қўллашини очиқ айтмаган эди.

Обаманинг бу гаплари никоҳ фақат эркак ва аёл ўртасидан бўлиши керак деган социал-консервативларга ёқмаслиги айтилмоқда.

Бундан олдин вице президент Жо Байден ҳам бир жинсли никоҳларга қарши эмаслигини айтган эди.
XS
SM
MD
LG