Линклар

logo-print
Суриядаги БМТ махсус кузатувчилари автомобиллари колоннаси йўл четига ўрнатилган бомбадан шикаст еди.

Чоршанба куни портлаган бомба 12 қуролсиз кузатувчи ўтирган автомобилларни қўриқлаб бораётган Сурия ҳарбий техникаси ёнида портлаган.

Натижада камида 6 Сурия ҳарбийси жароҳат олган. Ҳалок бўлганлар йўқ.

БМТ Бош котиби Бан Ки Мун ушбу ҳодисани шархлар экан, “кузатувчилар Сурияда мураккаб ва оғир шароитларда иш олиб бораётганини” таъкидлаб ўтди.

БМТ Хавфсизлик кенгаши 15 ойдан бери зўравонликлар давом этаётган Сурияга 300 нафаргача қуролсиз халқаро кузатувчилар жўнатиш ҳақидаги резолюцияни бир овоздан маъқуллаган эди.
XS
SM
MD
LG