Линклар

logo-print
Президент Александр Лукашенко бошқа мамлакатларнинг Беларусга нисбатан қўрқитув ва сиёсий шантажлар уюштиришига йўл қўймаслик ҳақда ваъда берди.

Ғалаба куни муносабати билган Минск шаҳрида қилган чиқишида президент Беларус ҳукумати Шарқ ва Ғарб давлатлари билан музокаралар олиб боришга тайёр эканини айтди.

Бироқ “айримлар бизнинг яхши ниятимизни бизнинг заиф тарафимиз деб билишади” дея таъкидлади Лукашенко.

Беларус президентига кўра, номлари айтилмаган айрим мамлакатлар маълумот амалиётлари орқали, Интернетдаги ижтимоий тармоқлар ва иқтисодий санкциялар ёрдамида Беларус халқининг онгига таъсир этмоячи ва мамлакатни ўзларига бўй сундирмоқчи.

Александр Лукашенко беларусликларни ҳудди Иккинчи жаҳон урушидаги каби мамлакатни бундай таҳдидлардан ҳимоя қилишга чақирди.

Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 67 йиллиги 9 май куни собиқ Совет давлатларида, жумладан Беларусда ҳам нишонланди.
XS
SM
MD
LG