Линклар

Россия президенти Владимир Путин май ойига режалаштирилган АҚШга сафарини бекор қилди.

Россия президенти АҚШда ўтадиган Катта саккизликнинг иқтисод масалаларига бағишланган саммитида қатнашиши ва президент Барак Обама билан музокаралар ўтказиши кутилаётган эди.

Оқ уйга кўра, Владимир Путин Барак Обама билан телефон орқали боғланиб, ўз янги кабинетини тузиш учун вақт кераклигини ва шу сабаб АҚШга сафар қила олмаслигини билдирган.

18-19 май кунларида ўтадиган Катта саккизлик саммитига Путин ўрнига янги Бош вазир, собиқ президент Дмитрий Медведевнинг бориши айтилмоқда.

Обама маъмурияти икки давлат етакчилари келаси ой бошқа иқтисодий йиғин доирасида учрашишга келишиб олганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG