Линклар

Чоршанба куни Россияда мухолифат етакчилари Сергей Удальцов ва Алексей Навальнийга 15 сутка қамоқ жазоси берилди.

Икки мухолифатчи якшанба куни санкцияланган намойишда белгиланган йўналишдан чиққани туфайли ҳибсга олинган эди.

Улар бир неча соатдан сўнг қўйиб юборилган, бироқ бир кун ўтиб санкцияланмаган намойишларда қатнашгани учун қайта ҳибсга олинган эди.

Таниқли блоггер Алексей Навальний чоршанба куни эрталаб қўйиб юборилди, бироқ бир неча соатдан сўнг бошқа бир санкцияланмаган намойиш давомида қўлга олинди.

Бир неча кундирки Россия мухолифати учинчи марта президент курсисига ўтирган Владимир Путинга қарши “халқ сайли” дея номланган намойишлар ўтказиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG