Линклар

logo-print
ФИФА эълон қилган футбол бўйича миллий терма жамоалар рейтингида Ўзбекистон ўтган ойга нисбатан бир поғона пастлади ва 70-ўриндан жой олди.

Осиё миқëсида Ўзбекистон 6-ўринда мустаҳкам бормоқда. Осиёда биринчи бешликка Австралия, Япония, Жанубий Корея, Эрон ва Хитой терма жамоалари кирган.

ФИФАнинг жаҳон рейтинги биринчи учталигида эса Испания, Германия ва Уругвай терма жамоалари ўрин олди.

Минтақа мамалакатлари орасида Ўзбекистон биринчиликни сақлаб қолмоқда.

Ўзбекистоннинг ФИФА рейтинггида эгаллаган энг юқори поғонаси 2006 йил ноябр ойига тўғри келади. Унда терма жамоа жаҳон рейтингида 45-ўринни олган эди.

ФИФА рейтинги ҳар ойда янгиланиб турилади.
XS
SM
MD
LG