Линклар

logo-print
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги делегацияси Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари кенгашининг Пекинда бўладиган навбатдаги мажлисида иштирок этади.

Бу ҳақда Ўзбекистон дипломатик идораси матбуот хизмати маълум қилди.

11 май куни ўтказиладиган йиғинда ташқи ишлар вазирлари ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарларининг навбатдаги саммити кун тартибини муҳокама қилиши айтилмоқда.

ШҲТга Ўзбекистондан ташқари Россия, Хитой, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон аъзодир.

Ўзбекистон кейинги йилларда ШҲТ ва Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти йиғинларида иштирок этмасликни одат қилган.

Ҳиндистон, Эрон ва Покистон ШҲТда кузатувчи мақомига эга.
XS
SM
MD
LG