Линклар

АҚШда террорчилик айбловлари билан ҳибсда қолаётган Ўзбекистон фуқароси Жамшид Мухторов очлик эълон қилгани айтилмоқда.

Бу ҳақда у мустақил журналист Улуғбек Ҳайдаровга маълум қилди. Ҳозирда АҚШда муҳожиратда яшаётган ўзбекистонлик журналист Улуғбек Ҳайдаровнинг Озодликка айтишича, Мухторов очлик эълон қилишига қамоқхонада унга нисбатан руҳий босимлар ўтказилаётгани билан тушунтирган.

АҚШдан бошпана олган Жамшид Мухторов шу йилиннг 21 январ куни Чикагонинг халқаро аэропортида Туркияга кетаётган пайтда Федерал тергов бюроси ходимлари томонидан ҳибсга олинган эди.

Айблов хулосасида айтилишича, Жамшид Мухторов террорчи ташкилот ҳисобланган Исломий жиҳод иттифоқи аъзоси сифатида Туркияда террор ҳужумларини амалга оширишни режалаштирган.
XS
SM
MD
LG