Линклар

Борис Немцов: Москва Минск эмас!


Борис Немцов 6 май кунги "Миллионлар марши"да.

Борис Немцов 6 май кунги "Миллионлар марши"да.

Россия бўйлаб 6-7 май кунлари ўтказилган норозилик тадбири ташкилотчиларидан бири¸ Халқ озодлиги партияси раисдоши Борис Немцов Озодлик билан суҳбатда мухолифатнинг демократик Россия учун кураши давом этажигини айтади.


Озодлик: Россиянинг сўнгги сайланган президенти Владимир Путин : "Биз демократик давлатда яшашни истаймиз ва яшаймиз" дея баëнот берди. Бугун Сиз демократик давлатда яшаяпсизми?

– 6-7 май кунлари рўй берган воқеалар фонида бу гаплар масхарабозлик¸ ëлғончилик ва цинизм бўлиб эшитилади. Путиннинг бу баëноти ëнига тинч намойишчиларнинг калтакланиши акс этган видеотасвирларни қўйиш лозим.

Демократик давлатда сайланган президент ўз вазифасини ижро этишга киришар экан¸ бу ҳақиқатда байрамдир. Бугунги Москванинг ҳолига бир боқинг – қамал ҳолатида¸ фавқулодда вазиятда. 7 май¸ Путин инаугурацияси кунида¸ Москва кўчалари¸ гўë атом бомбаси портлатилган каби¸ ҳувиллаб қолди. Шаҳарда фақат автоқамоқ ва полициячилар қолди.

Янги Арбат ëнидаги кафеда ўтириш ҳам жиноятга чиқарилди. Шахсан мени “Жан-Жак” кафесига ëпирилиб қилган полициячилар дубинкалар билан урди¸ кийимларимни йиртди.

Путин ўзининг нафақат шавқатсиз¸ циник ва ëлғончи эканини¸ балки қўрқоқлигини ҳам кўрсатди. Ўз халқидан бекиниб¸ машинаси ўтадиган йўлни мутлақ тозалатадиган одам бориб турган қўрқоқдир.

Озодлик: Россиядаги ўзгаришлар учун нозўравон усуллар билан курашиш мумкинми?

– Россия олдида бошқа йўл йўқ зотан. Қонли инқилоблар ўтмишимизда керагидан кўп бўлди. Мен муттасил¸ қатъий ва кескин тарзда тинч оммавий намойишлар давом этиши керак¸ деган фикрда қоламан. Намойишчиларнинг қўлбола портлатгичлар¸ ясама пичоқ¸ темир ва тошлар ишлатишига қаршиман.

Мен 6 май куни кўчага чиққанлар билан¸ уларнинг жасорати¸ ўз қадрини ҳис қилиши билан фахрланаман. Зотан ҳокимиятдагилар халқнинг бу хўрлик ва сохтакорликларни ичга ютиб¸ сассиз-садосиз шашликхўрликка чиқиб кетиши¸ ошхонада ўтириб олиб сўкиниб¸ кўчага чиқмаслигини кутган эди. Аммо аëн бўлдики¸ биз қуллар эмасмиз. Бу эса¸ жуда жиддийдир.

Озодлик: Сиз либераллар учун миллатчилар¸ радикал коммунистлар каби ўта тоқатсиз ¸ ўз фикрини ягона ҳақиқат деб билувчилар билан бир сафда бўлиш уят эмасми?

– Биз мутлақ фарқлимиз ва ҳамма масалада ҳам сўлчи¸ ҳам миллатчилар билан баҳслашамиз. Аммо бизни бирлаштирадиган битта нарса бор¸ у ҳам бўлса¸ сиëсий ислоҳотлар режасидир.

Озодлик: Мухолифат намойишлар билан нимага эришди?

– Путиннинг ҳеч иш қилмасдан фақат истаганча ўғирлик ва қўполлик қилишига қараб турилмаслигини кўрсатдик. Агар бу намойишлар бўлмасайди¸ биз аллақачон Минскка айланган бўлардик. Минскдаги аҳволни гапиришнинг кераги йўқдир. У ерда одамлар туганмас сафсатага қулоқ осишга мажбур маҳкумлардир¸ уларни ҳатто мамлакат ташқарисига ҳам чиқаришмаëтир.

Путиннинг ўз халқидан ўлим каби қўрқиши ва Лукашенко каби расвогарчиликларни қилмаëтганининг бирдан-бир сабаби бизнинг майдонларга чиқаëтганимиздадир.

Бундан сўнг ҳам тинч намойишларни кучайтириб бориш керак. Юришлар¸ намойишлар¸ пикет ва иш ташлашлар¸ бутунроссия сиëсий иш ташлашлари ва импичмент талабини давом эттириш керак.
XS
SM
MD
LG