Линклар

Бўҳрон ичида қолган Грецияда коалицион ҳукумат тузиш уринишлари давом этмоқда


Эвангелос Венизелос.

Эвангелос Венизелос.

Грециянинг Социалистлар партияси етакчиси Эвангелос Венизелос пайшанба куни коалицион ҳукумат тузиш уринишини такрорлайди. Чоршанба куни бунга оид музокаралар муваффақиятсизликка учради.

Грециядаги асосий партиялар, жумладан Венизелоснинг бюджет ҳаражатларини қисқартиришга қарши чиқаётган партияси халқаро қутқарув режаси шартларини қайта кўриб чиқиш ташаббусини илгари сурмоқда.

Давлат қарзлари билан боғлиқ бўҳрон оқибатида дефолт таҳликаси остида қолган Грецияга Европа Иттифоқи ва Халқаро валюта жамғармаси қутқарув режасини таклиф қилган. Бунинг эвазига расмий Афина давлат бюджети ҳаражатларини қисқартириши, жумладан давлат хизматчилари сонини камайтириш ва иш ҳақини пасайтиришга оид чораларни кўриши керак.

ЕИ ва ХЖВ кредиторлари Афина режада белгиланган шартларни бажаришдан бош тортадиган бўлса, пайшанба куни бериладиган ёрдам пули сўнггиси бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирди. Бу эса евроҳудуд истиқболларига оид хавотирларни яна кучайтирди.
XS
SM
MD
LG