Линклар

Дамашқдаги портлашда камида 40 киши ҳалок бўлди


Сурия давлат телевидениесининг хабар қилишича, пойтахт Дамашқда рўй берган иккита портлашда камида 40 киши ҳалок бўлиб, 170 киши жароҳатланган.

Телевидение “террор ҳужуми” дея атаган портлашалар эртлабки соат 8 лар атрофида, тиғиз пайтда рўй берди.

Намойиш қилинган кадрларда куйган жасадлар ва ёниб кетган машиналарни кўриш мумкин. Хабарларга кўра, портлашларнинг бири Сурия разведка хизматига қарашли база олдида рўй берган.

Портлашлар учун масъулиятни ҳеч ким ўз зиммасига олгани йўқ.

Воқеа жойига борган БМТнинг Суриядаги кузатувчилари миссияси етакчиси генерал Роберт Муд ҳужумни қоралади ва “Сурия ичидаги ва ташқарисидаги барча кучларни зўравонликни тўхтатишга ёрдам беришга” чақирди.
XS
SM
MD
LG