Линклар

Sony Corporation 5,7 миллиард доллар зарар кўрди


PlayStation видео ўйини Sony томонидан ишлаб чиқилган.

PlayStation видео ўйини Sony томонидан ишлаб чиқилган.

Япониянинг Sony Corporation ширкати ўтган бир йил ичида 5,7 миллиард АҚШ доллари миқдорида зарар кўрганини эълон қилди.

Корпорация пайшанба куни эълон қилган ҳисоботига кўра, Sony биргина жорий йил биринчи чорагида 3,2 миллиард доллар зиён қилган. Япон ширкати кетма-кетига беш чоракда зарарига ишлаётганини айтмоқда.

Бундан ташқари бу маълумотлар телевизор, PlayStation видео ўйини ва бошқа кўплаб маҳсулотлари билан танилган Sony кетма-кетига 4-чи молиявий йилни зарар билан якунлаётганини англатади.

Sony эълон қилган баёнотда айтилишича, бунга япон валютаси йен баҳосининг ошгани, ўтган йил март ойида Японияда рўй берган кучли зилзила ва цунами оқибатлари, бозордаги рақобатнинг кучайиб, телевизорлар секторидаги нархларнинг тушгани сабаб бўлган.

Ширкатнинг маълум қилишича, ҳозирда иш ўринларини қисқартириш ва бошқа ислоҳотларни ўз ичига олувчи режа ишлаб чиқилмоқда ва унинг воситасида Sony яқин келажакда яна даромадга киришига умид қилинмоқда.
XS
SM
MD
LG