Линклар

logo-print

АҚШ аскарига беш толиб жанггарисини алмаштириш режаси ошкор бўлди


Асир олинган АҚШ аскари Боуи Бегдал.

Асир олинган АҚШ аскари Боуи Бегдал.

Афғонистонда Толибон томонидан асир олинган америкалик аскарнинг ота-онаси уни Гуантанамодаги толиб маҳбусларга алмаштириш режасини ошкор қилди.

Боб Бегдал ва унинг аёли Жэни Бегдал АҚШ ҳукумати 26 яшар ўғиллари Боуи Бегдални озод этиш учун етарлича ҳаракат қилмаётганидан ташвиш билдирмоқда.
У 2009 йилда асир олинган ва Ҳаққоний жанггари гуруҳи томонидан Покистонда ушлаб турилгани айтилади.

Бегдаллар оиласи режани ошкор қилгач, Associated Press ва бошқа агентликлар АҚШ аскарини беш нафар толиб жанггарисига алмаштириш режаси Қўшма Штатларнинг расмий Кобул ва Толибон ўртасида тинчликка эришиш уринишлари бир қисми бўлганини хабар қилди.

Толибон билан тинчлик музокаралари март ойида тўхтаб қолган эди.
XS
SM
MD
LG