Линклар

logo-print

Обама бир жинсли никоҳларни қўллаб-қувватлади


АҚШ Президенти Барак Обама ABC канали мухбири Робин Робертс билан суҳбатлашмоқда.

АҚШ Президенти Барак Обама ABC канали мухбири Робин Робертс билан суҳбатлашмоқда.

АҚШ Президенти Барак Обама бир жинсли никоҳларни қўллаб-қувватлашини айтди. ABC каналига берган интервьюсида Обама гомосексуаллар оила қуриш имконига эга бўлиши керак, деб ҳисоблашини таъкидлади.

Бу унинг шахсий фикри эканини айтган президент, ҳар бир штат мазкур масала юзасидан мустақил қарор чиқариши керак, дея қўшимча қилди.

Американинг 40 қа яқин штати бир жинсли никоҳларга рухсат берувчи ёки уларни тақиқловчи қонунларни қабул қилган.

Обама бир жинсли никоҳни қўллаб-қувватлаган биринчи АҚШ президенти бўлди ва гомосексуал фаоллар томонидан олқишланди.
XS
SM
MD
LG