Линклар

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги делегацияси Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Tашқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун Пекинга етиб келди.

Хитой пойтахтида вазир Абдулазиз Комилов етакчилигидаги делегация 10 май куни мамлакат Ташқи ишлар вазири Янг Тзечи билан учрашди.

Учрашув чоғида икки тарафлама ҳамкорликни янада чуқурлаштириш ва мамлакатлар раҳбарлари томонидан келишилган шартнома ва консенсусларни ҳаётга тадбиқ этиш тўғрисида фиклар алмашилди.

11 май кунги йиғинда Ташқи ишлар вазирлари Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарларининг навбатдаги саммити кун тартибини муҳокама қилади.

Шанхай ҳамкорлик ташкилотига Ўзбекистондан ташқари Россия, Хитой, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон аъзодир.

Ўзбекистон кейинги йилларда ШҲТ ва Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти йиғинларида иштирок этмасликни одат қилган.

Ҳиндистон, Эрон ва Покистон ШҲТда кузатувчи мақомига эга.
XS
SM
MD
LG