Линклар

БМТ Бош котиби Бан Ки Мун ва Хавфсизлик кенгаши Сурияда рўй берган портлашларни қоралади.

Сурия давлат телевидениесининг хабар қилишича, пайшанба куни пойтахт Дамашқда иккита худкуш уюштирган портлаш оқибатида камида 55 киши ҳалок бўлиб, 370 киши жароҳатланган.

Кузатувчилар портлашларни 14 ой олдин Башар ал-Ассад режимига қарши бошланган исёнлар давомида рўй берган энг катта ва қонли ҳодиса дейишмоқда.

Бан Ки Мун икки тарафни зўравонликларни тўхтатиш ва тинчлик элчиси Кофи Аннан тарафидан таклиф этилган ўт очишни тўхтатиш режасига амал қилишга чақирди.

Бундан бир кун олдин эса Суриядаги БМТ тинчлик миссияси автоколлоннаси ёнида бомба портлаган эди.

Ҳозирча портлашлар учун ҳеч қайси тараф масъулиятни ўз зиммасига олгани йўқ.
XS
SM
MD
LG