Линклар

logo-print
2014 йили Сочида ўтадиган Олимпиада ўйинларида террор ҳужумини амалга оширишда ишлатилиши режалаштирилган қуроллар партияси қўлга олинди.

Бу ҳақда Россия Миллий Аксилтеррор комитети хабар тарқатди.

Москва ҳимоясида бўлган Грузиянинг сепаратист вилояти Абхазияда қўлга олинган қуроллар ичида ер-осмон ракеталари, гранатомётлар, портловчи моддалар ва бошқа қуроллар бор.

Расмийларга кўра, Олимпиада ўйинлари давомида амалга оширилиши керак бўлган ҳужумлар чечен дала қўмондони Доку Умаров томонидан режалаштирилган.

Россия ҳукумати Доку Умаровни Грузия махфий хизматлари билан яқин алоқада эканини таъкидлаб келади.
XS
SM
MD
LG