Линклар

Литва президенти Украинада қамоқ жазосини ўтаётган Юлия Тимошенко ҳолидан хабар олгани боради.

Украина сафари чоғида Литва раҳбари Далия Грибаускайте президент Виктор Янукович билан ҳам учрашмоқчи эканлиги айтилмоқда.

Хизмат ваколатларини суистеъмол қилишда айбланиб¸ 7 йиллик қамоққа ҳукм этилган собиқ Бош вазир Юлия Тимошенко чоршанба куни Харковдаги қамоқхонадан касалхонага ўтказилган эди.

Касалхонада уч ҳафталик очлик акциясини тўхтатган Тимошенко айни дамда бел оғриғидан муолажа олаяпти.

Тимошенкога нисбатан белгиланган қамоқ жазоси қонуний эканига шубҳа билдирган қатор Ғарб давлатлари лидерлари ёз ойларида Украинада ўтадиган Евро-2012 ўйинларини бойкот қилишган эди.
XS
SM
MD
LG