Линклар

Афғонистонда полиция формасини кийган худкуш ҳужумчилар пайшанба куни 5 кишининг ўлимига сабаб бўлди.

Афғон расмийларида кўра, ҳужумчилар Пактика вилоятининг Яёхил районидаги ҳукумат биносини портлатиш учун кетаётганда назорат-ўтиш пунктида ушланган.

Ушланганлар ва полиция ўртасида бошланган отишмада икки худккуш ўлдирилган, тўрттаси эса танасига ёпиштирилган худкушлик камарини ишга туширган.

Портлашлар натижасида икки полиция офицери ва уч фуқаро ҳалок бўлди.

Ҳозирча ҳужум учун масъулиятни ҳеч қайси гуруҳ ўз зиммасига олгани йўқ.
XS
SM
MD
LG