Линклар

logo-print
Россиянинг Аэрофлот авиаширкати “Сухой супержет-100” самолёти ҳалокати устидан кулган стюардессани ишдан бўшатди.

Бунга стюардесса Екатерина Соловьёванинг ўз Твиттер саҳифасида қолдирган ёзуви сабаб бўлгани айтилмоқда.

Ушбу ёзувда стюардесса Супержет ҳалокати устидан очиқчасига кулиб, қулаган учқич Аэрофлот таркибида эмаслигидан афсус тортишини билдирган.

“Қулагани ажаб бўпти. Эссиз бу супержет Аэрофлотники эмас. Бўлмаса битта бундай ёмон самолётдан қутулган бўлар эдик,” дея ёзади Екатерина Соловьёва ўз микроблогида.

Стюардессанинг бу сўзлари Интернет фойдаланувчилари орасида катта шов-шувга сабаб бўлди.

Екатерина Соловьёва ўз микроблогини бутунлай ўчириб ташлаганига қарамасдан Аэрофлот маъмурияти уни ишдан бўшатишга қарор қилди.

Россиянинг Сухой номидаги корхонаси фуқаровий авиация бўлимида 2008 йилда ишлаб чиқилган йўловчи самолёт “Сухой Супержет-100” чоршанба куни Индонезияда ҳалокатда учради.

Аварияда самолёт бортида бўлган 50 ка яқин йўловчининг барчаси ҳалок бўлди.
XS
SM
MD
LG