Линклар

АҚШ Ҳарбий штаблари бошлиқлари қўшма кенгаши раиси¸ армия генерали Мартин Демпси Мудофаа вазирлигининг ҳарбийларни исломга қарши “ялпи уруш”га ҳозирлаш машғулотларини қоралади.

Виржиниядаги Қўшма кучлар штаби коллежида Пентагоннинг юқори даражали офицерлари учун ушбу ном остида ўтказилган трейнинг курсларини генерал Демпси “ўта эътирозли ва илмий жиҳатдан асосланмаган” дея баҳолади.

Мазкур трейнинг давомида Пентагон офицерларига¸ лозим деб топилганда¸ мусулмон фуқароларига қарши уруш бошлаш ва унда Иккинчи жаҳон уруши даврида Дрезденда қўлланилган бомбалаш ва Хирошима ва Нагасакига қилинган атом бомбаси ҳужумлари тажрибасидан фойдаланишни тавсия этган.

Трейнингни ўтказган маърузачи ҳарбий талабалардан ўзларини аксилисломчи “қаршилик гуруҳи” аъзолари деб тасаввур қилиш ва шундан келиб чиқиб ҳаракат қўллашни тавсия этган.

Бу трейнинг учун масъул бўлган полковник Маттю Дули машғулотлардан четлатилган ва ҳарбий раҳбарият бу каби яна бошқа трейнингларнинг бўлган-бўлмаганини аниқлаш юзасидан махсус текширув бошлаган.
XS
SM
MD
LG