Линклар

logo-print
Тожик расмийларига кўра¸ жанубий Хатлон вилоятида Ўзбекистон исломий ҳаракатининг маҳаллий етакчиси ва унинг икки аъзоси қўлга олинган.

Тожикистонда ҳам террорчи гуруҳлар рўйхатига киритилган ЎИҲнинг маҳаллий раҳбари экани иддао қилинаëтган 39 яшар Дилмурод Эшонқулов йил бошида Покистондан экстрадиция қилинган жанггари берган кўрсатма асосида қўлга олинган.

Қўлга олинганларнинг барчаси Қизил Нишон қишлоғида яшаб келган. Жорий йилнинг феврал ойида айни қишлоқда яшовчилардан иккитаси Ўзбекистон исломий ҳаракатига алоқадорликда айбланиб¸ узоқ муддатлик қамоқ жазосига ҳукм этилган эди.

Айни пайтда¸ қишлоқ аҳолисидан бир нечтасининг хавфсизлик кучлари томонидан қидирувга берилгани айтилмоқда.

Асли наманганлик Тоҳир Йўлдош ва Жума Наманганий томонидан 1998 йилда ташкил этилган Ўзбекистон исломий ҳаракати Ал-Қоида террор тармоғига алоқадор гуруҳ сифатида кўрилади.

ЎИҲ Марказий Осиëда исломий халифат қуришни ўз мақсади қилиб белгилаган.
XS
SM
MD
LG