Линклар

logo-print
Оқ уй Владимир Путиннинг АҚШда ўтказиладиган Катта саккизлик саммитига келмаслигидан ранжигани йўқ.

АҚШ президенти матбуот котиби Жей Карни шундай баëнот берди.

7 май куни Россия президенти сифатида қасамëдга келтирилган Владимир Путин 18-20 май кунлари иқтисоди тараққий қилган Катта саккизлик саммитида қатнашмаслигини эълон қилди.

Оқ уй матбуот котибига кўра¸ президент Обама янги ҳукумат ташкил этиш билан машғул Путиннинг ўта бандлигини яхши тушунади.

Бундай расмий баëнотга қарамай¸ кузатувчилар Россия-АҚШ ўртасидаги кескинликнинг ошиб бораëтганини таъкидламоқда.

АҚШнинг шарқий Европада ракета мудофааси тизими яратиш режасига йиллардан бери эътироз билдириб келаëтган Кремл¸ Вашингтонни эндиликда аксилпутинчилар намойишларига ҳам ëрдам бераëтганликда айбламоқда.

Обама ва Путиннинг июн ойида иқтисоди тараққий қилган Йигирмалик раҳбарларининг Мексика саммити доирасида алоҳида учрашиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG