Линклар

logo-print

Ўзбек йигитлари серияли қотилликда айбланмоқда

  • Садриддин Ашур

Қотиллар ўлдирилган аëллардан олинган тақинчоқларни¸ қозоқ полицияси таъкидича¸ Тошкент бозорларида сотиб келган.

Қотиллар ўлдирилган аëллардан олинган тақинчоқларни¸ қозоқ полицияси таъкидича¸ Тошкент бозорларида сотиб келган.

Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги тарқатган хабарга кўра, Ўзбекистон фуқаролари Олмаота-Тошкент автомобил йўлида хотин-қизларни бўғиб ўлдириб¸ улар тақинчоқларини ўғирлаганликда айбланмоқда.

Жанубий Қозоғистон Жиноят-қидирув полицияси икки нафар 26 ёшли ўзбекистонликни серияли қотилликлар содир қилганликда гумонлаб, ҳибсга олди.

Бу ҳақда Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги ўз расмий сайтида хабар тарқатди.

Ўзбекистон фуқаролари Қозоғистоннинг Чимкент вилояти ва шаҳри, шунингдек Ўзбекистон ҳудудида бир қанча қотиллик содир этганликда айбланмоқда.

Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги мабуот хизмати бошлиғи Олег Ивашенконинг Озодликка айтишича, бу йигитлар киракашлик билан шуғулланган:

- Улар Чимкент вилоятида яшаган ва таксичилик қилган. Ўтказилган терговдан аниқ бўлишича, улар темир йўл вокзалида йўловчиларга такси таклиф қилган. Ўтган йилнинг декабр ойидан шу йилнинг март ойигача улар 24 ёшдан 54 ёшгача бўлган тўрт аёлни ўлдирган. Бу аёллар Олмаота-Тошкент автомобил йўли чеккасида бўғиб ўлдирилган ҳолда топилган, дейди Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Олег Ивашенко.

Қозоғистон Ички ишлар вазирлигининг расмий сайтида ёзилган хабарга кўра, ўзбекистонлик йигитлар шу йилнинг 11 февралида Чимкент вокзалида поезддан тушган 54 ёшли аёлга такси хизмати таклиф қилган. Йўлда бўғиб ўлдирган бу аëл жасади март ойида автомобил йўлидан 50 метр узоқликда топилган. Шунингдек, бу йигитлар Сариоғоч туманида 25 ёшли қиз ва 39 ёшли бир аёлни ҳам бўғиб ўлдирганликда айбланмоқда.

Марҳумлардан олинган ашёларнинг Тошкент бозорларида сотилгани айтилади.

Қозоғистон полицияси хабарига кўра, бу йигитлар бундан ташқари 44 ёшли бошқа бир ўзбекистонлик билан бирга ҳамкорлик қилиб, ўтган йилнинг ноябр ва декабр ойларида Тошкент шаҳри ва вилояти ҳудудида 7 нафар аёлни ўлдирганликда ҳам гумонланмоқда.

Айни пайтда қотилликда гумонланаётганларнинг учинчисига қидирув эълон қилинган.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG