Линклар

logo-print

Ослода судланаётган Брейвикка пойабзал улоқтирилди


Андерс Брейвик суди, 2012 йилнинг 11 майи.

Андерс Брейвик суди, 2012 йилнинг 11 майи.

Маълумотларга кўра, гувоҳлар сўроқ қилинаётган пайтда Андерс Брейвик томонидан ўлдирилган 19 ёшли ироқлик Қарор Мустафо Қосимнинг акаси Ҳайдар Мустафо Қосим судланувчига қарата ботинкасини улоқтирган.

У Брейвикка қараб инглиз тилида: “Сен менинг укамни ўлдирдинг! Сен қотилсан! Дўзахга равона бўл!” дея қичқирган, сўнг ўкраб йиғлаб юборган. Полициячилар Ҳайдар Мустафо Қосимни маҳкамада иштирок этаётган бошқа кишиларнинг олқишлари остида суд залидан олиб чиқиб кетганлар.

Гувоҳларга кўра, улоқтирилган пойабзал нишонга тегмаган, балки Брейвикнинг адвокати Вибеке Хейн Беруга теккан. Брейвик мазкур воқеа чоғида ўзини хотиржам тутиб, кулиб тураверган.

Ослодаги маҳкамада 77 кишини ўлдирганини тан олган Андерс Брейвик ўзини айбдор деб ҳисобламайди. Брейвикка кўра, у Норвегия ҳукумати томонидан олиб борилаётган кўп маданиятлилик сиёсатига қарши ўз-ўзини ҳимоя қилиш мақсадида ҳаракат қилган.
XS
SM
MD
LG